Valyuta
  • Yuklanmoqda...
Ob-havo
  • Yuklanmoqda...
Havo sifati (AQI)
  • Yuklanmoqda...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Олий Евразия иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Республика саммитда асосий кузатувчи давлатлардан бири сифатида кенгайтирилган форматда қатнашади.

Кун тартибига савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, кооперацияни кенгайтириш ва ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш масалалари киритилган. Кўзда тутилишича, давлат раҳбарлари бозорларни интеграция қилиш ва божхона процедураларини соддалаштириш бўйича амалий қадамларни муҳокама қилади.

Саммит тор таркибдаги йиғилиш билан бошланади, унда Евразия иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари: Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳамда Арманистон бош вазири ўринбосари Мгер Григорян иштирок этади. Кейинчаки уларга кузатувчи ва ҳамкор давлатлар вакиллари, жумладан Куба вице-президенти Сальвадор Вальдес Меса ва Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Муҳаммад Атабак қўшилади.

Аввалроқ Ўзбекистон раҳбари Озарбайжонга ташриф буюриб, Бокуда бўлиб ўтган Урбанизация бўйича жаҳон форумининг 13-сессияси очилиш маросимида иштирок этган эди.

Source: podrobno.uz